Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета «тўпчилар» ва Испания миллий жамоаси Давида Райянинг келажаги ҳақида гапирди.
Мутахассис дарвозабон фақатгина фаолиятини якунлагач, юртига қайтиши, унгача эса «Арсенал» шарафини ҳимоя қилишини айтиб ўтди.
«Давид Райя вақти келиб Испанияда ўйнаши керак… Ёзда, соҳилда дўстлари билан. Бироқ яқин бир неча йил мобайнида у шу ерда, «Арсенал» сафида тўп тепиши зарур», - дея Артета сўзларидан иқтибос келтиради Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давид Испанияда ўйнашни исташи ҳақида интервю берганди.
Маълумот учун, 2026/2027-йилги мавсумда Райя 11 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та тўп ўтказиб юборди. 7 та баҳсда у ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола билди. Шунингдек, Райя Испания миллий жамоаси таркибида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.