Live
1
Ўзбек

Осиё кубоги–2027. Ўзбекистон миллий жамоасининг ўйинлар тақвими тасдиқланди

Футбол
26 октябр, 05:10
    9
«Оқ бўрилар» мусобақада B гуруҳидан жой олган бўлиб, унда Иордания, КХДР ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.
Осиё кубоги–2027. Ўзбекистон миллий жамоасининг ўйинлар тақвими тасдиқланди
Фото: ЎФА

Осиё футбол конфедерацияси (AFC) ва маҳаллий ташкилий қўмита Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги–2027 мусобақасининг якуний тақвимини тасдиқлади.

Ўзбекистон миллий жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида B гуруҳидан жой олган бўлиб, Иордания, Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) ва Баҳрайн миллий жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Миллий жамоамиз қитъа биринчилигидаги дастлабки учрашувини 8 январ куни Жидда шаҳрида Иорданияга қарши ўтказади. Иккинчи турда футболчиларимиз 13 январ куни Риёдда КХДР билан куч синашади.

Гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида эса вакилларимиз 17 январ куни Жидда шаҳрида Баҳрайн миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Осиё кубоги–2027 | B гуруҳи

Ўзбекистон — Иордания
8 январ, 2027 йил
22:30
King Abdullah Sports City
Жидда, Саудия Арабистони

Ўзбекистон — КХДР
13 январ, 2027 йил
18:30
Kingdom Arena
Ар-Риёд, Саудия Арабистони

Ўзбекистон — Баҳрайн
17 январ, 2027 йил
18:30
Prince Abdullah Al Faisal
Жидда, Саудия Арабистони

Барча учрашувларнинг бошланиш вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилган. Қайд этиш лозим, мусобақа 2027 йил 7 январдан 5 февралга қадар давом этади. Унда 24 та миллий жамоа қитъа чемпионлиги учун кураш олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Осиё кубоги Осиё кубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар