Бугун
50
Ўзбек

«Арсенал» ва «Наполи» «Монца» ҳужумчиси учун кураш олиб боради

Футбол
27 октябр, 02:55
Густаво Варелага бир қатор Европа клублари қизиқиш билдирмоқда.
«Арсенал» ва «Наполи» «Монца» ҳужумчиси учун кураш олиб боради
Фото: Getty Images

«Монца» ҳужумчиси Густаво Варела фаолиятини Европа топ клубларидан бирида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.

Маълум қилинишича, 21 ёшли футболчига «Арсенал» ва «Наполи» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Неаполликлар яқин вақт ичида эҳтимолий трансфер масаласида фаоллашишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Вареланинг собиқ клуби «Бенфика» ҳам унинг ўйинларини кузатиб бормоқда.

Португалиялик ҳужумчи ушбу мавсумда барча мусобақаларда 8 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Маълумот ўрнида, Transfermarkt маълумотларига кўра футболчининг трансфер нархи 5 миллион еврони ташкил қилади. Варела 2026 йилнинг ёзида «Бенфика»дан «Монца»га кўчиб ўтган ва Италия клуби билан 2030 йил 30 июнга қадар шартнома имзолаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Monza Monza
  • Наполи Наполи
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар