Бугун
50
Ўзбек

Лапорта класикодаги мағлубият ҳақида: «Оғир зарба, аммо ёш футболчиларимиз тезда ўзларига келишади»

Футбол
27 октябр, 03:25
«Барса» президенти «Реал»га қарши ўйиндаги мағлубиятга муносабат билдирди.
Лапорта класикодаги мағлубият ҳақида: «Оғир зарба, аммо ёш футболчиларимиз тезда ўзларига келишади»
Фото: Getty Images
25.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 1 : 2 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Барселона» президенти Жоан Лапорта Ла Лига 10-тури доирасида «Реал»га қарши кечган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашув ҳақида фикр билдирди.

«Бу оғир зарба, аммо футболчиларимиз ёш ва тезда ўзларига келишади. Мураббий юз берган воқеаларни тезкорлик билан таҳлил қилди. Олдимизда ҳали узоқ масофа бор.

Рақиб жамоамизнинг асосий футболчиларини зич қўриқлади. Биз ҳамон биринчи ўриндамиз. Мақсадларимиз эса ўзгаришсиз қолмоқда», — деди Лапорта.

Қайд этиш лозим, Флик жамоасининг ушбу мағлубиятидан сўнг топ-5 лигада очко йўқотмаган жамоа қолмади.

Маълумот ўрнида, «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида 27 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи поғонани 25 очко жамғарган «Атлетико», учинчи ўринни эса 24 очко тўплаган «Реал» эгаллаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар