«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уейн Руни жамоанинг ҳозирги футболчиларини кескин танқид қилди. Тhe Touchlinе нашри келтирган собиқ футболчининг фикрларига кўра, «қизил иблислар» вакиллари майдонда кўпроқ меҳнат қилиши ва клуб либосига муносиб ўйин намойиш этиши керак.
«Жин урсин, ҳеч бўлмаганда мен югурардим ва астойдил меҳнат қилардим. Бу футболчилар эса шунга ўхшаш ишларни ҳам қилишмаяпти! Кийиниш хонасига кириб, барчасини қаршимга ўтқазган ва улардан: «Ўзи нима қиляпсизлар?! Майдонда шунчаки юриб, «Манчестер Юнайтед» либосини кийишга лойиқман деб ўйлайсизларми?!» деб сўраган бўлардим. Уларга шундай туртки берган бўлардимки, узоқ вақт эсларидан чиқмасди!» — деди Руни.
«Манчестер Юнайтед» айни пайтда Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа натижалари ва ўйин сифати атрофидаги танқидлар кучайган бир пайтда Руни ҳам собиқ клубидаги вазиятга муносабат билдирди.
Маълумот учун, Уейн Руни фаолияти давомида «Манчестер Юнайтед» сафида узоқ йиллар тўп тепган ва клуб тарихидаги энг таниқли футболчилардан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» 31 октябр куни АПЛ доирасида сафарда «Челси»га қарши майдонга тушади.