Live
4
Ўзбек

«МЮ» раҳбарияти Кэррик бўйича қарор қабул қилди

Футбол
27 октябр, 09:45
Клуб раҳбарлари кетма-кет омадсиз натижаларга қарамай, бош мураббийга вазиятни ўнглаш учун яна имконият бермқочи.
«МЮ» раҳбарияти Кэррик бўйича қарор қабул қилди
Foto: Getty Images
25.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед 0 : 3 Борнмут Борнмут

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррикнинг келажаги муҳокама қилинди. Тhe Athletic нашри хабарига кўра, клуб раҳбарияти душанба куни йиғилиш ўтказиб, мутахассисга жамоа натижаларини яхшилаш учун қўшимча вақт беришга қарор қилган.

Кэррикнинг лавозими «Комо»га Чемпионлар лигасида 1:4 ҳисобида, «Борнмут»га эса Англия Премер-лигасида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлинганидан кейин хавф остида қолганди. Шунга қарамай, раҳбарият ҳозирча мураббийни ишдан бўшатмоқчи эмас.

«Манчестер Юнайтед» сўнгги саккизта баҳсда ғалаба қозона олмади. Жамоа Премер-лига турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. Бундай натижалар клуб раҳбариятини вазиятни муҳокама қилишга ундаган.

Керрик бошчилигидаги жамоани ноябрдаги миллий жамоалар ўйинлари танаффусигача муҳим баҳслар кутмоқда. «Манчестер Юнайтед» АПЛда «Челси» ва «Астон Вилла»га, Чемпионлар лигасида эса «Рома»га қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, «қизил иблислар» сўнгги саккизта баҳсда ғалаба қозона олмаган ва АПЛ жадвалида 16-поғонада бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Борнмут Борнмут
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар