Live
4
Ўзбек

Аршавин АПЛда ғалаба қозониш Чемпионлар лигасидан кўра қийинроқ, деган фикрга изоҳ берди

Футбол
27 октябр, 09:41
Россия миллий жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» собиқ футболчиси мусобақалар даражаси ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Аршавин АПЛда ғалаба қозониш Чемпионлар лигасидан кўра қийинроқ, деган фикрга изоҳ берди
Фото: Gettyimages

Россия миллий жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Андрей Аршавин Англия премер-лигасида ёки Чемпионлар Лигасида зафар қучиш қийинроқми, деган саволга ўз фикрини билдирди.

«АПЛни ютиш қийинроқми ёки Чемпионлар Лигасида зафар қучишми? Мен учун… Мен на у мусобақада, на бунисида ғолиб бўлганман. Шунинг учун имкониятларни бир хил деган бўлардим», - деди собиқ ҳужумчи интервюда.

Эслатиб ўтамиз, россиялик собиқ форвард 2009 — 2013 йилларда Лондон жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Андрей Аршавиннинг фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзалардан бири «Арсенал»нинг «Ливерпул»га қарши ўйинидаги покер ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар