Live
3
Ўзбек

Куртуа «Реал» таркибига қайтмоқда

Футбол
29 октябр, 06:40
    1
Белгиялик дарвозабон грипп сабаб ўтказиб юборилган «Эл Касико»дан кейин майдонга қайтиши мумкин.
Куртуа «Реал» таркибига қайтмоқда
Foto: Getty Images
01.11.2026, 10:15 Испания Ла Лигаси Racing Santander Racing Santander - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа Испания чемпионатининг навбатдаги турида жамоа сафида майдонга тушиши мумкин. АS нашри хабарига кўра, 34 ёшли белгиялик футболчи «Барселона»га қарши ўтган баҳсни грипп сабаб ўтказиб юборганидан кейин сафга қайтмоқда.

Манбага кўра, Куртуа Ла Лиганинг 11-тури доирасида «Расинг»га қарши баҳсда майдонга тушиши эҳтимоли бор. Дарвозабоннинг қайтиши мадридликлар учун муҳим ҳисобланади.

Куртуа «Барселона»га қарши «Эл Класико»да иштирок эта олмаган эди. Ўша баҳсда «Реал» дарвозасини украиналик Андрей Лунин қўриқлади. Мадридликлар сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, «Реал» ва «Расинг» ўртасидаги баҳс 1 ноябр, якшанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Racing Santander Racing Santander
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар