Live
3
Ўзбек

«Ливерпул» «Галатасарой»дан Батраковни кузатиш учун алоҳида ложа сўради

Футбол
29 октябр, 08:00
Англия клуби скаутлари 21 ёшли россиялик яримҳимоячининг ўйинини Чемпионлар лигаси баҳсида кузатмоқчи.
«Ливерпул» «Галатасарой»дан Батраковни кузатиш учун алоҳида ложа сўради
Foto: Getty Images
03.11.2026, 12:45 Чемпионлар лигаси Галатасарай Галатасарай - : - Штутгарт Штутгарт

«Ливерпул» скаутлари «Галатасарой»дан Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасидаги «Штутгарт»га қарши баҳс учун алоҳида ложа ажратишни сўради. Бу орқали инглиз клуби Истанбул жамоасида тўп тепаётган россиялик яримҳимоячи Алексей Батраковнинг ўйинини кузатмоқчи. Бу ҳақда Туркиянинг So'zsu нашри хабар берди.

«Галатасарой» ва «Штутгарт» ўртасидаги баҳс 4 ноябр куни Истанбулдаги «РАМС Парк» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Манба маълумотига кўра, 21 ёшли футболчига бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида «Арсенал», «Тоттенҳэм», «Брайтон», «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Манчестер Сити», «ПСЖ» ва «Монако» бор.

Маълумот учун, Батраков ёзги трансфер ойнасида «Галатасарой» сафига қўшилган. У бунгача Москванинг «Локомотив» клубида ўйнаган ва ушбу жамоа академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, «Галатасарой» — «Штутгарт» баҳси Чемпионлар лигаси умумий босқичининг тўртинчи туридан ўрин олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Галатасарай Галатасарай
  • Штутгарт Штутгарт
  • Ливерпул Ливерпул
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар