Live
3
Ўзбек

«Тоттенҳэм» «Ливерпул»нинг дарвозабон трансферига тўсқинлик қилиши мумкин

Футбол
29 октябр, 06:10
Лондон клуби «Ҳалл Сити» дарвозабони Константинос Солакисга қизиқиш билдираётган яна бир даъвогарга айланди.
«Тоттенҳэм» «Ливерпул»нинг дарвозабон трансферига тўсқинлик қилиши мумкин
Foto: Getty Images

«Ҳалл Сити» дарвозабони Константинос Солакис Англия Премер-лигасининг икки клуби қизиқиш доирасига тушди. Инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда берган маълумотга кўра, 23 ёшли грециялик футболчини «Ливерпул» ва «Тоттенҳэм» ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Шу тариқа, «Тоттенҳэм» дарвозабон учун курашда «Ливерпул»га рақиб бўлиши мумкин. Ҳозирча клубларнинг расмий таклиф юборгани ёки трансфер бўйича музокаралар бошланганига доир маълумот йўқ.

Солакиснинг «Ҳалл Сити» билан амалдаги шартномаси 2031 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Тransfermarkt маълумотларига кўра, дарвозабоннинг бозор қиймати 22 миллион еврога тенг.

Эслатиб ўтамиз, грециялик футболчи ушбу мавсумда Англия Премер-лигаси доирасида саккизта баҳсда майдонга тушиб, саккизта гол ўтказиб юборган.

Маълумот учун, «Ҳалл Сити» Англия чемпионати турнир жадвалида 10 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Ливерпул Ливерпул
  • Ҳалл Сити Ҳалл Сити
Бугунги янгиликлар