Мадриднинг «Реал» клуби собиқ яримҳимоячиси Тони Кроос «ПСЖ»нинг Чемпионлар лигасидаги эҳтимолий ғалабаси ҳақида фикр билдирди. Германиялик собиқ футболчи Франция клубининг ушбу турнирда кетма-кет учинчи марта чемпион бўлишини истамаслигини таъкидлади.
«Мен «ПСЖ» Чемпионлар лигасида кетма-кет учинчи марта ғолиб чиқишини истамайман. Бунинг учун ўзимнинг муайян сабабларим бор», — дея Крооснинг сўзларини келтиради Маdrid Xtrа.
Чемпионлар лигасида кетма-кет учта совринни қўлга киритган сўнгги жамоа «Реал» ҳисобланади. Мадридликлар 2016, 2017 ва 2018 йилларда мусобақада ғолиб чиққан.
«ПСЖ» эса аввалги икки мавсумда Чемпионлар лигаси ғолибига айланган. Луис Энрике бошқарувидаги жамоа ушбу мавсумда ҳам соврин учун курашмоқда.
Маълумот учун, «Реал» 2016–2018 йилларда Зинедин Зидан бошқарувида Чемпионлар лигасида кетма-кет уч марта ғолиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ушбу мавсумдаги умумий босқичнинг дастлабки учта баҳсида ғалаба қозониб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.