«Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси Тони Кроос Мадрид клубининг «Барселона»га қарши баҳсдаги ўйинини юқори баҳолади. Унинг фикрича, «Реал» футболчилари «Камп Ноу»да жасорат билан ҳаракат қилган ва сўнгги пайтлардаги «Эл Класико»лардан фарқли ўйин намойиш этган.
«Жозе Моуринио ва «Реал» «Камп Ноу»да ақл бовар қилмас жасорат кўрсатди. Ушбу «Эл Класико» сўнгги пайтларда бўлиб ўтган баҳслардан анча фарқ қилди. «Реал» ҳужумчилари ҳимояда яхши ишлашди ва тўғри ҳаракат қилишди. Айниқса, «Барселона» гол урганидан кейин жамоанинг реакцияси муҳим бўлди. Уларга дуранг натижа етарли эмасди», — дея Крооснинг сўзларини келтиради Маdrid Xtra.
Испания Ла Лигасининг 10-тури доирасида 25 октябр куни ўтказилган баҳсда «Реал» сафарда «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Маълумот учун, ҳозирда «Реал» 24 очко билан турнир жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда. 27 очко жамғарган «Барселона» эса чемпионат пешқадамлигини сақлаб турибди.