«Арсенал» Англия Лига кубогида ўзига хос антирекорд қайд этди. Лондон клуби нимчоракфинал босқичида тўртинчи дивизион вакили «Флитвуд Таун»га қарши баҳсда пеналтилар сериясида мағлуб бўлди.
Шу тариқа, «Арсенал» Англия Премер-лигасининг амалдаги чемпиони сифатида Лига кубогидан тўртинчи дивизион жамоасига мағлуб бўлиб чиқиб кетган илк клубга айланди.
Маълумот учун, лондонликлар аввал ҳам ушбу турнирда тўртинчи дивизион вакилига имкониятни бой берган. 2012/13 йилги мавсумда «Арсенал»ни «Бредфорд» мусобақадан чиқариб юборган эди. Ўшанда ҳам ғолиб пеналтилар сериясида аниқланган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади