«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Эрлинг Ҳоланд ва жамоанинг бошқа бир қатор футболчиларига 3 кунлик дам олиш имкониятини тақдим этди. Бу ҳақда City Хtrа нашри мутахассиснинг сўзларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, «Астон Вилла»га қарши Англия Премер-лигаси баҳсида 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин Холанд, Жанлуижи Доннарумма, Рубен Диаш, Фелипе Андерсон ва Йошко Гвардиол уч кун дам олади.
Маресканинг таъкидлашича, танаффус футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаши ва навбатдаги баҳсларга куч тўплашига ёрдам беради.
«Ушбу уч кун уларга кучларини тиклаш ва энергия тўплаш имконини беради. Улар машғулотларга тетик ва янги куч билан қайтишади», — деди Мареска.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» 28 октябр, чоршанба куни Англия Лига кубогининг тўртинчи босқичи доирасида «Брайтон»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:30 да бошланиши белгиланган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади