Live
3
Ўзбек

Кейн «Олтин тўп» учун курашда Мбаппени 28 та овозга ортда қолдирди

Футбол
30 октябр, 16:15
    1
Месси бу борада 5-ўринни эгаллади.
Кейн «Олтин тўп» учун курашда Мбаппени 28 та овозга ортда қолдирди
Фото: Getty Images

Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн «Олтин тўп» учун курашда ҳаммада кўп овоз тўплашга муваффақ бўлди.

У овоз бериш жараёнида «Реал» ва Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппени 28 та овозга ортда қолдирди.

Кейн 1055, Мбаппе эса 1027 овоз тўплади. Учинчи ўринни эгаллаган Ламин Ямал ғолибдан 174 овоз кам жамғарди — 881 та.

Овоз бериш натижаларига кўра, кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланди:

• Родри — 726 овоз;
• Лионел Месси — 612 овоз;
• Хвича Кварацхелия — 541 овоз;
• Усмон Дембеле — 418 овоз;
• Эрлинг Ҳоланд — 318 овоз;
• Майкл Олисе — 296 овоз;
• Фабиан Руис — 201 овоз.

Англиялик ҳужумчи учун 2025/26 йиллар мавсуми фаолиятидаги энг сермаҳсули бўлди. У ўтган мавсумда «Бавария» сафида 51 та расмий ўйинда 61 гол урди. Бундеслигада 36 гол билан тўпурар бўлиб, Европада қаторасига иккинчи мавсумда «Олтин бутса»ни ўзиники қилди. Миллий жамоадаги ўйинлар ҳам қўшиб ҳисоблаганда 65 ўйинда 73 гол.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар