Франция чемпионатининг 9-туридан ўрин олган учрашувда «Ницца» ўз майдонида «Ренн»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида Эле Ваи пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 15-дақиқада эса Себастьян Шиманскининг голи эвазига мувозанатни тиклашди. 34-дақиқада Ваи яна пеналтидан «Ницца»ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган иккинчи дақиқада Жонатан Клосс мезбонларнинг устунлигини янада оширди. 52-дақиқада Муҳаммад Амура жамоасининг тўртинчи голини киритди.
Орадан олти дақиқа ўтиб, Булайе Диа пеналтини аниқ амалга ошириб, «Ренн»нинг фарқни қисқартиришга эришди. 73-дақиқада Ваи яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳет-трик қайд этди.
Бу ғалабадан сўнг «Ницца» очколари сонини 14 тага етказиб, 7-ўринга кўтарилди. «Ренн» эса 16 очко билан 2-поғонада.
Франция чемпионати. 9-тур
Ницца — Ренн 5:2
Голлар: Ваи 12 пеналти, 34 пеналти, 73, Клосс 45, Амура 52 – Шимански 15, Диа 58 пеналти.