Live
2
Ўзбек

Аканжи: «Милан» осон голлар уришига имкон бермаслигимиз керак»

Футбол
30 октябр, 17:32
Милан дербиси 31 октябр кунига белгиланган.
Аканжи: «Милан» осон голлар уришига имкон бермаслигимиз керак»
Фото: Getty Images
31.10.2026, 15:45 Италия А серияси Милан Милан - : - Интер М Интер М

«Интер» ҳимоячиси Мануэл Аканжи «Милан»га қарши дерби олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.

«Жисмонан чарчоқ ҳис қилаётганим йўқ. Аввалги учрашувда бироз дам олиш имкониятига эга бўлдим. Бизнинг мақсадимиз — ғалаба қозониш. «Милан»га қарши баҳсда ҳам энг муҳими шу. Умид қиламизки, бунга эриша оламиз. Кучли жамоаларга қарши учрашувларда бундай қилишга ҳаққимиз йўқ. Баъзан рақиб ўз имкониятларидан фойдалана олмагани учун бундай хатоларимиз жазосиз қолади.

«Милан»га қарши ўйинни бундай бошлай олмаймиз. Рақибга осон голлар уришига имкон бермаслигимиз керак. Улар дарвозамизга гол уриш учун анча кўп ҳаракат қилишларига тўғри келади», — деди швейцариялик футболчи Sky Sport Italia нашрига берган интервюсида.

Маълумот учун, «Интер» 25 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Милан» эса 18 очко жамғарган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Интер М Интер М
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар