Live
2
Ўзбек

А Сериянинг икки клуби Эндрик учун курашмоқда

Футбол
30 октябр, 17:27
Футболчи ўтган мавсумни «Лион»да ижара асосида ўтказган.
А Сериянинг икки клуби Эндрик учун курашмоқда
Фото: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Эндрик фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, бразилиялик 20 ёшли футболчи хизматларига «Рома» ва «Милан» клублари қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки жамоа ҳам ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Эндрикнинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда.

Бироқ трансфер албатта январ ойида амалга ошиши шарт эмас. Клублар Эндрикни кейинги трансфер ойларида ҳам ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин.

Бу мавсумда Эндрик барча турнирларда атиги тўртта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Футболчи ўтган мавсумни «Лион»да ижара асосида ўтказган ва янги мавсум олдидан «Реал»га қайтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Милан Милан
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар