«Милан» келаси ёзги трансферлар ойнасида марказий ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Football Italia нашри хабар беришича, клуб эътиборини «Манчестер Юнайтед» футболчиси Лени Йорога қаратган.
Манбага кўра, «россонери» франциялик ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда. Италияликлар футболчининг агенти Жорже Мендеш ёрдамида трансферни 50 миллион евродан ошмайдиган сумма эвазига амалга оширишга умид қилмоқда. Ушбу трансферни жамоа устози Рубен Аморим истамоқда. Португалиялик мутахассис инглиз клубини бошқарган вақтида Йоро билан бирга ишлаган ва унинг имкониятларини жуда яхши билади.
Маълумот учун, Лени Йоронинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.