«Милан» ва «Интер»нинг янги стадиони номи маълум бўлди.
2031/32 йилги мавсумга қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган стадионга ном бериш ҳуқуқини Европанинг энг йирик суғурта компанияларидан бири — Assicurazioni Generali қўлга киритди. Янги арена «Женерали Стэдиум» (Generali Stadium) деб номланади.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, 20 йиллик узоқ муддатли келишув «Интер» ва «Милан» клубларига жами 650 миллион евро даромад келтиради. Клублар ушбу шартномани жаҳон миқёсидаги энг муҳим келишувлардан бири сифатида баҳоламоқда.
Шу билан бирга, халқаро учрашувлар вақтида суғурта компанияси стадион номидан олиб ташланади.
«Милан» ва «Интер»нинг янги стадиони номи эълон қилинди
Футбол
29 октябр, 22:30
10
Клублар ном бериш ҳуқуқидан 20 йилда 650 миллион евро даромад олишади.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади