«Арсенал» яримҳимоячи Мартин Эдегор билан янги шартнома борасида келиша олмаса, футболчини сотиш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда Sky Germany хабар бермоқда.
Лондонликлар сардорининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Норвегиялик 27 ёшли футболчи учун фаолиятини давом эттириш мумкин бўлган вариантлардан бири сифатида «Бавария» кўрилмоқда.
Манба маълумотига кўра, мюнхенликлар ва футболчининг атрофидаги вакиллари ўртасида бир неча йилдан буён алоқа сақланиб келмоқда. Эдегорнинг ўзи ҳам «Бавария» сафида тўп тепиш имкониятини истисно этмаяпти.
Маълумот учун, бу мавсумда Мартин «тўпчилар» cафида барча турнирлар доиарасида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.