Live
4
Ўзбек

Ван Дейк Ираоланинг ўйин фалсафасига баҳо берди

Футбол
30 октябр, 15:57
«Ливерпул» «Энфилд»да «Арсенал»ни қабул қилади.
Ван Дейк Ираоланинг ўйин фалсафасига баҳо берди
Фото: Getty Images
01.11.2026, 11:30 Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул - : - Арсенал Арсенал

«Ливерпул» сардори Виржил ван Дейк жамоа бош мураббийи Андони Ираоланинг ўйин фалсафасига юқори баҳо берди.

«Менимча, бу ўйин ҳар қандай жамоа учун ҳақиқий синовга айланади. Рақиблар тўпни майдоннинг юқори қисмида олиб қўйишни исташимизни билишади ва бизни ўзлари учун ноқулай ҳудудларга тортишга ҳаракат қилишади. Бундай вазиятларда ўйинни тўғри ўқий олиш керак.

Масалан, авваллари Ҳендерсон рақибни ўзига тортиш ва ортида бўш ҳудуд ҳосил қилиш учун чуқурроқ позицияга тушарди. Шундай вазиятларда тез қарор қабул қилиш — олдинга чиқиш ёки ўз позициянгда қолиш керак. Бунинг барчаси ўйинни қай даражада тўғри ўқий олишингга боғлиқ», — дея ҳимоячининг сўзларини ESPN нашри келтирмоқда.

Маълумот учун, «Ливерпул» Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 31 октябр куни «Арсенал» билан беллашади. «Тўпчилар» эса 2-поғонада бормоқда. Жамоалар ўртасидаги фарқ олти очкони ташкил этмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Арсенал Арсенал
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар