Live
4
Ўзбек

Обид Худоёров: «Четлатишдан кейин қийин аҳволда қолдик»

Эксклюзив
30 октябр, 14:59
Худоёров матбуот анжуманида иштирок этди.
Обид Худоёров: «Четлатишдан кейин қийин аҳволда қолдик»
Фото: Қизилқум ПФК
30.10.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Қўқон-1912 Қўқон-1912 0 : 0 Кизилкум Кизилкум

«Қўқон-1912» ва «Қизилқум» (0:0) ўртасидаги ўйиндан кейин меҳмонлар мураббийи Обид Худоёров матбуот анжуманида иштирок этди.

— Обид ака, бугунги учрашувдан олган таассуротларингиз ва ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

— Таассуротларим шундайки, бугун анча қийин ўйин ўтказдик. Майдондаги четлатиш ҳолати вазиятни янада оғирлаштирди. Жигаурининг қизил карточка олиб, майдонни тарк этганидан кейин жуда қийин аҳволда қолдик. Шунга қарамай, йигитлар яхши ўйин кўрсатишди. Уларга катта раҳмат. Учрашув охиригача матонат билан туриб беришди.

— Жамоанинг сабр-бардоши ва ҳимояланишига сабаб бўлган ўша вазиятни қандай баҳолайсиз? Майдонда бундай қоидабузарлик қилиш шартмиди?

— Ҳеч бир футболчи қоидабузарлик қилишни истамайди. Айниқса, учрашувнинг биринчи бўлими ўрталаридаёқ қизил карточка олиб, жамоани бир киши кам бўлиб қолишга мажбурлашни ҳеч ким хоҳламайди. Шундай ҳолат юз берди. Унинг ўзи ҳам бундай бўлишини истамаган, жамоага ёрдам беришга жуда иштиёқманд футболчи эди.

У бир неча ўйиндан буён жамоамизнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб келаётганди. Ёши катта бўлишига қарамай, ҳар бир учрашувда ўзини яхши томондан кўрсатиб келаётганди. Вазиятни ўзингиз ҳам кўрдингиз. Балки бу эпизод қизил карточкага лойиқ бўлгандир, балки йўқ. Мен ҳакамларнинг ишига баҳо бера олмайман. Агар бу ҳолат юз бермаганида, ўйин бошқача кечиши аниқ эди.

- Бобомурод Бозоров захирадан ўйинга қўшилиб, яна захирага олинди. Бунга сабаб нима?

- Биз ҳам тактикамизни ўзгартиришга мажбур бўлдик. Ҳимоя чизиғини кучайтириб, беш нафар ҳимоячи билан ўйнашга ўтдик. Файзулла Жуманқўзиев аввалроқ ҳужумроқ позицияда ҳаракат қилаётганди, ўйин охирида эса уни бешинчи ҳимоячи сифатида пастроққа туширдик. Чунки якунда ҳисобни сақлаб қолишимиз керак эди. Шу мақсадда уни майдонга туширдик, аниқроғи, алмаштиришни амалга оширдик.

— Кенжабоевни ҳам кўрдик, 90+ дақиқада уни алмаштириш режалаштирилди, аммо кейин у учрашувни охиригача ўтказди. Бугун жамоа бош мураббийи иштирок этмаяпти. Бу ўзгаришлар бевосита бош мураббий билан келишилган ҳолда амалга оширилдими ёки Кенжабоевнинг ҳаракатларида сизга маъқул келмаган жиҳатлар бўлдими?

— Йўқ, биз ўйиннинг охирги қисмида, қўшимча вақт берилаётган пайтда яна бир алмаштириш орқали вақтни тежаш, ўйин суръатини пасайтириш ва ҳисобни сақлаб қолишни мақсад қилгандик. Шу ниятда уни алмаштирмоқчи бўлдик. Аммо у «Ўйинни охиригача ўтказаман», дегандек, майдонда қолди ва учрашувни охиригача ўтказди», - дея Худоёровнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Қўқон-1912 Қўқон-1912
  • Кизилкум Кизилкум
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар