Бугун Суперлиганинг 26-тури бошланди. Зоминда «Сўғдиёна» клуби «Бухоро»ни қабул қилди.
Меҳмонлар ўйинда давомида ҳисобда олдинда боришди, қатор вазиятларга ҳам эга бўлдилар. Бироқ сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориб, тайёр ғалабадан маҳрум бўлишди ва уч очко ўрнига бир очкога эга бўлдилар.
Аламли ўйиндан кейин бухороликлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида шундай деди:
— Шунчалик кўп вазиятлар яратиб, 90-дақиқада бурчак тўпидан гол ўтказиб юбориш, албатта, жуда аламли. Ҳозир ҳиссиётлар жўш урмоқда. Буни қандай баҳолашни ҳам билмайман. Эҳтимол, бу биз учун бир сабоқдир. Бу вазиятдан ижобий хулоса чиқаришимиз керак. Буни тажриба сифатида қабул қиламиз.
Албатта, менинг назаримда, бу жуда афсусланарли ҳолат. Чунки бизда яққол устунлик бор эди. Яна бир бор таъкидлайман, ўйин давомида рақибдан мутлақ устунликка эга бўлдик, аммо шунга қарамай, икки очкони йўқотдик», - дея Александр Андреевичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.
Александр Хомяков: «Охирида гол ўтказиб юбориш жуда аламли»
Эксклюзив
30 октябр, 13:05
«Бухоро» бош мураббийи «Сўғдиёна»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Фото: PFC Bukhara
30.10.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Сўғдиёна
1
:
1
Бухоро