Live
3
Ўзбек

Элит ОЧЛ. «Трактор» — «Нефтчи» учрашуви расмийлари тайинланди

Футбол
30 октябр, 12:05
    9
Ҳакамлар бригадасининг барча аъзолари Жанубий Кореядан бўлади.
Элит ОЧЛ. «Трактор» — «Нефтчи» учрашуви расмийлари тайинланди
Фото: Getty Images
02.11.2026, 11:00 Осиё Чемпионлар Лигаси Tractor Tractor - : - Нефтчи Нефтчи

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 4-туридан ўрин олган «Трактор» — «Нефтчи» учрашуви расмийлари маълум бўлди. Осиё футбол конфедерацияси ушбу баҳсга жанубий кореялик ҳакамлар гуруҳини тайинлади.

Учрашув 2 ноябр куни Ўмон пойтахти Маскатдаги «Султон Қобус» спорт мажмуасида ўтказилади. Бош ҳакам вазифасини Чой Хён Жай бажаради. Ёрдамчи ҳакамлар Жанг Жун Пил ва Чон Жин Хи бўлади. Захира ҳаками этиб жанубий кореялик Чхе Сан Хёп белгиланди.

Видеоёрдамчи ҳакам (VAR) сифатида Ким Усунг иш олиб боради, унга Чой Чхол Жун ёрдамлашади. Шу тариқа, майдондаги ҳакамлар ҳамда видеоёрдамчи ҳакамлар бригадасининг барча аъзолари Жанубий Кореядан бўлади.

Қайд этиш лозим, айни вақтда фарғоналиклар мусобақада 3 очко жамғарган ҳолда 9-ўринни банд этиб турибди. Жамоа 3-турда Саудия Арабистонининг «Ал Иттиҳод» клубига мағлуб бўлганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Tractor Tractor
  • Нефтчи Нефтчи
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар