Live
3
Ўзбек

Умар Адҳамзода: «Водий дербиси» доимо кескин курашлар остида кечади»

Футбол
30 октябр, 16:20
Адҳамзода бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Умар Адҳамзода: «Водий дербиси» доимо кескин курашлар остида кечади»
Фото: Навбаҳор ПФК
31.10.2026, 10:00 Ўзбекистон Суперлигаси Навбаҳор Навбаҳор - : - Андижон Андижон

Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Андижон» жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида «лочинлар»нинг 28 ёшли тажрибали яримҳимоячиси Умар Адҳамзода бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамоалар турнир жадвалида қайси поғонада бораётганлигидан қатъий назар, ҳар қандай дерби ўйинлари доимо шиддатли ва ҳужумкор тарзда ўтади. Айниқса, “водий дербиси” баҳслари доимо томошабоп ҳамда кескин курашлар остида кечади. Бундай учрашувлар эса ҳар бир футболчига ўзгача мотивация беради.

Андижонликлар бўлажак баҳсда жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишади, албатта. Биз эса майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, мухлисларга қувонч улашиш, уларнинг уйларига хурсанд ҳолда қайтишлари учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионга келиб, муносиб тарзда қўллаб-қувватлашлари, зафаримизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан», - дея Адҳамзоданинг сўзларидан келтиради клуб расмий сайти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Андижон Андижон
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар