«Навбаҳор» Урганчда «Хоразм»га қарши ўйинда 1:2 ҳисобидаги ғалабани ва уч очкони қўлга киритди.
Наманганликлар бош мураббийи Темур Кападзе беллашувдан кейинги матбуот анжуманида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйлайманки, осон ўйин бўлмади. «Хоразм» билан ўйнаш осон эмас. Ҳар доим мухлислари олдида яхши ўйин кўрсатади. Лекин яхши тайёргарлик кўрдик. Ўйлайманки, футболчиларимиз яхши тайёргарлик кўришди. Кўп имкониятларга эга бўлдик.
Биринчи бўлимда 2:0 бўлди, аммо яна кўпроқ уришимиз мумкин эди.
Иккинчи бўлимда «Хоразм» ўйинга бироз қўшди. Аммо ҳақли ғалаба қозондик. Керак пайтда йигитларимиз ҳам қўшишди. Имкониятларимиз бўлди. Ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Узоқ йўл босиб келган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Бу учрашувни таҳлил қилиб, кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз.
- Бугунги ғалабадан сўнг «Навбаҳор»да иккинчи ўринга кўтарилиш учун имконият пайдо бўлди...
- Бу насиб нарса. Охиригача курашамиз. Ҳар бир учрашувда максимал даражада ҳаракат қиляпмиз. Албатта, мавсум охирида кўрамиз. Қанча юқори бўлсак, шунча яхши. Ҳар бир ўйинга жиддий қараб, юқорига кўтарилишга ҳаракат қиламиз. Қолганини вақт кўрсатади», - дея Кападзенинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.
Темур Кападзе: «Хоразм» билан ўйнаш осон эмас»
Эксклюзив
26 октябр, 16:09
Кападзе беллашувдан кейинги матбуот анжуманида фикрлари билан ўртоқлашди.
Фото: Tribuna.uz
26.10.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Хоразм
1
:
2
Навбаҳор