«Бавария» яримҳимоячиси Леннарт Карл Англия Премер-лигасининг бир қатор топ клублари эътиборини тортди. Бу ҳақда журналист Кристиан Фалк хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, 18 ёшли футболчи хизматларига «Ливерпул», «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Айни пайтда Карлнинг трансфер қиймати тахминан 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Бироқ «Бавария» иқтидорли футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Аммо инглиз клубларининг унинг трансферини амалга ошириш мумкин деб ҳисобламоқда.
Бу мавсумда Леннарт барча турнирлар доирасида 11 та учрашувда иштирок этиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Карлнинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июн ойи охирига қадар тузилган.