Live
3
Ўзбек

Де Зерби: «Бир ёки иккита ғалаба биз учун етарли эмас»

Футбол
30 октябр, 16:23
Лондон дербиси 31 октябр кунига белгиланган.
Де Зерби: «Бир ёки иккита ғалаба биз учун етарли эмас»
Фото: Getty Images
31.10.2026, 13:30 Англия Премер-лигаси Тоттенҳэм Тоттенҳэм - : - Кристал Пэлас Кристал Пэлас

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Роберто Де Зерби Англия Премер-лигаси 9-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас»га қарши аввалида ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Лондон дербиси 31 октябр кунига белгиланган.

«Бу бизнинг мақсадимиз, аммо ҳали унга эришганимиз йўқ. Мавсум якунида хурсанд бўлишни истаймиз. Ҳозир эса янада кучайишимиз, диққатни жамлашимиз, жамоадаги муҳитни яхшилашимиз ва кетма-кет ғалабалар қозонишга интилишимиз керак. Бу мақсадга эришиш учун бунга қодир эканимизни исботлашимиз лозим. Майдонда буни аллақачон кўрсатдик, энди психологик тайёргарлигимиз билан ҳам тасдиқлашимиз керак.

Бундай даражадаги клубдан кетма-кет ғалабалар қозониш талаб этилади. Бир ёки иккита ғалаба биз учун етарли эмас», — дея италиялик мураббийнинг сўзларини BBC нашри келтирмоқда.

Маълумот учун, «Тоттенҳэм» 9 очко билан турнир жадвалининг 14-ўрнида бормоқда. Унинг рақиби «Кристал Пэлас» эса 7 очко билан 17-поғонани эгаллаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар