Live
2
Ўзбек

Порро «Реал» ва «Барселона» қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Футбол
30 октябр, 07:21
    7
«Тоттенҳэм»нинг испаниялик ҳимоячиси Лондондан ҳеч қаерга кетиш ниятида эмаслигини маълум қилди.
Порро «Реал» ва «Барселона» қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
Фото: Gettyimages

Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби ҳимоячиси Педро Порро «Реал» ва «Барселона» томонидан қизиқиш ҳақидаги гап-сўзларга қандай муносабатдалиги билан ўртоқлашди.

«Ўзимни хотиржам ҳис қилиш учун жаҳон чемпионатидан олдин «Тоттенҳем» билан шартномамни узайтирдим. Гап-сўзлар бўлди, улар менинг вазиятим билан қизиқдилар, лекин иш реал таклифгача етиб боргани йўқ. Мен бу таклифларнинг ҳеч бирини тинглашни ҳам хоҳламадим», — дея Порронинг сўзларидан иқтибос келтиради Madrid Zone.

Маълумот учун, янги мавсумда 27 ёшли испаниялик футболчи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда бешта беллашувда иштирок этди ва ҳозирча бирорта ҳам гол ура олмади.

Эслатиб ўтамиз, Порронинг «Тоттенҳем» билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.

Transfermarkt портали ҳимоячининг актуал трансфер нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар