«Интер» яримҳимоячиси Ҳоқон Чалхонўғли келаси ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, туркиялик 32 ёшли футболчига «Ювентус» жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Унинг «Интер» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. «Зебралар» трансферни амалга ошириш бўйича муайян қадамларни ташламоқда.
Томонлар ўртасидаги аниқ музокаралар қишки трансфер ойнаси давомида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Чалхонўғли 2021 йилнинг ёзидан буён «нерадзурри» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчининг трансфер қиймати 16 миллион еврога баҳоланмоқда.
Бу мавсумда Ҳоқон «Интер» cафида А Сериясида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол муаллифига айланди.
Аввалроқ «Галатасарой» Чалхонўғлини ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.