«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио қишки трансфер ойнасида янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш масаласида клуб раҳбариятига босим ўтказмоқчи эмас. Бу ҳақда Defensa Central хабар берди.
Манбага кўра, «қироллик клуби» «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони ва «Боруссия Д» вакили Нико Шлоттербек каби юлдуз футболчиларга қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ португалиялик мутахассис январ ойида марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришни сўрамоқчи эмас. Моуринио мазкур позициядаги таркиб ҳозирнинг ўзида ҳам етарлича шаклланган, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» якшанба куни Испания чемпионати доирасида сафарда «Расинг»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади.