«Манчестер Юнайтед» клуби қишки трансфер вақтида марказий ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш устида ишламоқда.
The Athletic нашри хабар беришича, «қизил иблислар» Бенжамин Шешконинг жароҳати сабаб унинг ўрнига бошқа футболчи олиб келмоқчи. Клуб «Лидс» форварди Доминик Калверт-Люинга эътибор қаратган. Бироқ англиялик 29 ёшли футболчи «товуслар»даги фаолиятидан мамнун ва жамоасини ўзгартирмоқчи эмас.
Шунга қарамай, «Манчестер Юнайтед» эса Доминик бўйича таклиф тайёрламоқда.
Бу мавсумда ҳужумчи «Лидс» сафида барча турнирлар доирасида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Аввалроқ «МЮ»нинг «Челси»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинганди.