Франция чемпионатининг 9-турида «Лилл» ўз майдонида «Ланс» устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Беллашувдаги ягона гол 86-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Оливе Жиру ҳисобига ёзилди.
Бу ғалабадан сўнг «Лилл» очколари сонини 16 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. 14 очкоси бор «Ланс» эса 7-поғонада бормоқда.
Лига 1. 9-тур
Лилл — Ланс 1:0
Гол: Жиру 86.
Лилл – Озер, Перро (Вердонк, 78), Нгой, Рибейро, Гоффи, Мукау (Жиру, 73), Бенжамин, Бенталеб, Мбаппе (Баква, 73), Харалдссон (Перрен, 90), Сориба.
Ланс – Риссер, Тодибо (Кадиле, 62), Байду, Агилар, Кюизанс, Айдара (Булатович, 80), Абдулҳамид, Юдол, Сотока (Анонио, 62), Торган Азар (Иванович, 69), Товен.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади