Live
2
Ўзбек

Фликнинг меҳмонхона қоидаси «Барса»да норозилик уйғотди

Футбол
30 октябр, 23:30
    26
Норозилик мутахассиснинг ўйинлар олдидан жамоани меҳмонхонада жамлаш талабига тааллуқли.
Фликнинг меҳмонхона қоидаси «Барса»да норозилик уйғотди
Фото: Getty Images

«Барселона» футболчиларининг айримлари бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик жорий этган тартибдан норози. Бу ҳақда журналист Хави Эрнандес Наварро хабар берди.

Норозилик германиялик мутахассиснинг ўйинлар олдидан жамоани меҳмонхонада жамлаш талабига тааллуқли.

Жамоадаги айрим ўйинчиларнинг фикрича, меҳмонхонада узоқ вақт қолиш жисмоний ҳолатга салбий таъсир қилиши мумкин. Бундан ташқари, зич тақвимда йиғинлар футболчиларни оиласидан узоқда кўпроқ ушлаб туради.

Флик эса ўз ёндашувини тўғри деб ҳисоблайди ва ушбу талабдан воз кечишни режалаштирмаяпти. Мутахассис жамоа ўйин олдидан меҳмонхонада бўлиши керак деган қоидага содиқ қолмоқчи. Бу борада мураббий ва футболчиларнинг қарашлари бир-биридан фарқ қилмоқда.

Маълумот ўрнида, «Барселона» 31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси Ла Лига доирасида «Алавес»ни ўз майдонида қабул қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

26 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар