«Эвертон» раҳбарияти жамоа вингери Жек Грилишни бир нечта машғулотни узрли сабабсиз ўтказиб юборгани учун жаримага тортади. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, футболчининг «Эвертон»даги ҳафталик маоши 200 минг еврони ташкил қилади. Эҳтимолий жарима миқдори эса ҳозирча маълум қилинмаган.
Аввалроқ 31 ёшли футболчи Англия Лига кубоги доирасида «Нюкасл»га қарши (3:1) учрашув учун қайдномага киритилмаган эди. Қайд этилишича, бундай қарор Грилишнинг интизомни бузгани сабабли қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда англиялик футболчи «Эвертон» сафида ижара асосида ҳаракат қилмоқда. У ушбу мавсумда 6 та учрашувда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол ёки ассист қайд этмаган.
Жамоа эса АПЛ турнир жадвалида 10 очко жамғарган ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди.