Англиянинг «Эвертон» клуби марказий ҳимоячиси Жерред Брэнтуэйт 2027 йилда бошқа клубда тўп тепиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, 24 ёшли англиялик ҳимоячи хизматларига Лондоннинг «Челси» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Аристократлар» ҳимоя чизиғини кучайтиришни ният қилган ва клубда Брэнтуэйт номзоди юқори баҳоламоқда. Бироқ футболчи атрофидаги вазиятни «Манчестер Юнайтед» ва бир қатор бошқа клублар ҳам кузатмоқда.
Ўз навбатида «Эвертон» Брэнтуэйтни сотишни режалаштирмаяпти ва футболчини ўз таркибида сақлаб қолиш ниятида.
Ушбу мавсумда ҳимоячи Англия Премер-лигасининг еттита ўйинида майдонга тушиб, самарали ҳаракатлар амалга оширгани йўқ. 8-турдан кейин 10 очко жамғарган «Эвертон» 11-ўринни эгаллаб турибди.