«Эвертон» «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордни мавсум охирига қадар ижарага олмоқчи. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Маълум қилинишича, «қизил иблислар» раҳбарияти бундай келишувга қарши эмас. Бироқ молиявий масалалар ва футболчининг ўзига тегишли позиция сабаб трансфер амалга ошмаслиги мумкин.
28 ёшли англиялик футболчи ушбу мавсум АПЛ доирасида фақат бир марта тўлиқ ўйин ўтказди. Октябр ойидаги миллий жамоалар танаффусидан кейин у «Тоттенҳэм»га қарши (1:1) учрашувнинг қўшимча вақтида захирадан майдонга тушди. «Лидс»га қарши (1:2) баҳсни захирада ўтказган бўлса, жароҳати сабаб «Борнмут»га қарши (0:3) ўйин қайдномасига киритилмади. Шунингдек, у беш марта захирадан майдонга тушган.
Рэшфорднинг ҳафталик маоши тахминан 325 минг фунтни ташкил этади. «Манчестер Юнайтед» маошининг бир қисмини тўлашни ўз зиммасига олган тақдирда ҳам бу ҳозирда сотувга қўйилган «Эвертон» учун жиддий молиявий юк бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ҳужумчининг ўзи Англия чемпионатидаги кучсизроқ клубдан кўра йирик жамоада тўп тепишни афзал кўради.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади