Live
2
Ўзбек

Ислом Махачев фаолиятини якунлаши мумкин

MMA
31 октябр, 00:00
Россиялик чемпион навбатдаги жанги профессионал ММА фаолиятидаги сўнгги беллашувлардан бири бўлишини айтди.
Ислом Махачев фаолиятини якунлаши мумкин
Фото: Getty Images

UFC ярим ўрта вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони Ислом Махачев (29–1) навбатдаги жанги фаолиятидаги сўнгги беллашувлардан бири бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида ёзди.

«Кейинги жангим фаолиятимдаги сўнгги беллашувлардан бири бўлади. Айтишларича, Пратес мен учун жуда хавфли, Моралес эса жуда кучли.

Шунинг учун мен улардан қайси бири кучли бўлса, ўша билан жанг қилишни ва яна бир бор дунёда ким энг зўр эканини исботлашни истайман», — деб ёзди Махачев.

Қайд этиш лозим, бразилиялик Карлос Пратес ва эквадорлик Майкл Моралес UFC ярим ўрта вазн тоифасидаги вақтинчалик чемпионлик камари учун октагонга чиқади. Жанг 2027 йил 30 январ куни Канаданинг Торонто шаҳрида UFC 336 турнири доирасида ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Махачев сўнгги жангини 2026 йил 15 август куни UFC 330 турнирида ўтказган. Унда россиялик жангчи ирландиялик Ян Мачадо Гэррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилган.

Бугунги янгиликлар