«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти яқин вақт ичида бош мураббий Майкл Кэррикни истеъфога чиқаришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда футбол инсайдери Алекс Крук ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Маълум қилинишича, кетма-кет 9 та учрашувда ғалаба қозонилмаганига қарамай, клубда мутахассисга нисбатан ишонч билдирилмоқда. Жамоада мураббийлар штаби алмашиши, камида миллий жамоалар ўйинлари учун белгиланган танаффусга қадар кутилмайди.
Унгача манчестерликлар Чемпионлар Лигасида «Рома», АПЛда эса «Астон Вилла»га қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 9-турида «қизил иблислар» сафарда «Челси»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Айни пайтда жамоа 7 очко билан турнир жадвалининг 17-поғонасини эгаллаб турибди.