«Манчестер Юнайтед» Англия Премер-лигасининг 9-турида сафарда «Челси»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу мағлубият манкунианликлар учун яна бир нохуш статистик натижа билан қайд этилди.
Sky sports news маълумотига кўра, «қизил иблислар» 1973 йилдан буён илк бор чемпионатнинг дастлабки еттита сафар баҳсида бирорта ҳам ғалабага эриша олмади. Жамоа ушбу ўйинларда уч марта дуранг қайд этиб, тўрт бор мағлубиятга учради.
1973/74 йилги мавсумда ҳам «Манчестер Юнайтед» дастлабки еттита сафар баҳсида ғалаба қозона олмаган эди. Ўша мавсум якунида манкунианликлар турнир жадвалида 21-ўринни эгаллаб, юқори дивизионни тарк этган.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» ушбу мавсумда сафарда ўтказган еттита баҳснинг учтасида дуранг ўйнаган, тўрттасида эса мағлубиятга учраган.
Эслатиб ўтамиз, манбада келтирилишича, «Челси»га қарши мағлубиятдан кейин «Манчестер Юнайтед» АПЛ турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади