«Челси» «Барселона» ҳимоячиси Жюл Кундени қишки трансфер ойнасида сотиб олишни режалаштирмоқда. The Touchline хабарига кўра, ушбу трансфер ташаббуси Лондон клуби бош мураббийи Хаби Алонсодан чиққан.
Испаниялик мутахассис ҳимоя чизиғига тажриба ва сифат қўша оладиган футболчини олиб келишни истамоқда. Бу эҳтиёж Максанс Лакруа «Ливерпул»га қарши баҳсда сонининг орқа мушакларидан жароҳат олганидан кейин янада долзарб тус олган.
Кунде 2022 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, 27 ёшли франциялик ҳимоячининг Тransfermarkt порталидаги бозор қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда.