Live
16
Ўзбек

Суперлига. «Динамо» сафарда «Машъал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Футбол
31 октябр, 09:50
    2
Самарқандликлар Муборакда учта жавобсиз гол уриб, муҳим ғалабага эришди.
Суперлига. «Динамо» сафарда «Машъал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Foto: Getty Images

Суперлиганинг навбатдаги турида «Динамо» сафарда «Машъал»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Баҳснинг 16-дақиқасида Жаҳонгирбек Абдусаломов Анвар Ҳожимирзаев узатмасидан сўнг ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим бошида Ҳожимирзаевнинг ўзи 50-дақиқада фарқни оширди. 61-дақиқада эса Фирдавс Абдураҳмонов учинчи голни киритиб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Суперлига
Машъал — Динамо 0:3
Голлар:
Абдусаломов 16, Ҳожимирзаев 50, Абдураҳмонов 61.
Огоҳлантиришлар: Тўхтасинов 40, Асқаров 49, Абдусаломов 54, Мўйдинов 67, Жумабоев 72, Абдураҳмонов 79.

Машъал: Русанов, Акрамов, Тожиддинов, Абдураимов (Кўчаров, 69), Ғанихонов, Мўйдинов, Ифеани (Раҳимов, 69), Ярашев, Абдираҳимов, Жовлиев (Стояновский, 69), Асқаров.
Динамо: Неманов, Штефан, Радаев, Жумабоев, Худойбердиев (Йўлдошев, 57), Тўхтасинов (Сейтвалиев, 57), Думбуя, Ҳайдаревич, Ҳожимирзаев (Ўрмонжонов, 79), Абдусаломов (Абдураҳмонов, 57), Амонов (Ҳайдаров, 73).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Машъал Машъал
  • Динамо Динамо
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар