Бугун
24
Ўзбек

«Машъал» стадионида янгиланиш ишлари давом этмоқда

Футбол
26 октябр, 02:13
«Газчилар» Суперлига турнир жадвалида 4 очко билан 16-поғонада бормоқда.
«Машъал» стадионида янгиланиш ишлари давом этмоқда
Фото: Машъал ПФК

Суперлига иштирокчиси «Машъал» клуби стадионида инфратузилмани яхшилаш ва мухлислар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, айни вақтда стадион трибуналарини тўлиқ таъмирлаш ишлари якунланди. Энди навбат трибуналарга янги ўриндиқларни ўрнатишга келди. Ушбу ишлар стадионнинг кўринишини янада яхшилаш ва мухлислар учун қулайликларни оширишга хизмат қилади. Шунингдек, клуб академияси биносининг том қисми ҳам қисман таъмирланди.

«Машъал» футбол клубида инфратузилмани яхшилашга қаратилган ишлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, «газчилар» Суперлига турнир жадвалида 4 очко билан 16-поғонада бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Машъал Машъал
Бугунги янгиликлар