Бугун, 26 октябр куни Элит Осиё Чемпионлар лигасида 3-тур учрашувлари старт олади. Амалдаги Ўзбекистон чемпиони «Нефтчи» бу турда Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоасини меҳмон қилади. Фарғонадаги беллашув соат 18:45 да бошланади.
«Пахтакор» эса бугун сафарда Ироқ жамоасига қарши баҳс олиб боради. «Эйр Форс» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан соат 23:15да Бағдоддаги «Мадина» стадионида старт олади.
Ортда қолган икки турдан кейин «Нефтчи» 3 очкога эга. «Шерлар» эса икки очко тўплаган.
Элит ОЧЛ. 3-тур
Нефтчи – Ал Иттиҳод
Бошланиш вақти: 18:45
Эйр Форс – Пахтакор
Бошланиш вақти: 23:15
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади