Бугун
24
Ўзбек

Мбаппе: «Каталониядаги ғалабада ҳеч нарсани англатмайди»

Футбол
26 октябр, 02:45
Франциялик форвард «Барселона»га қарши баҳсда дублга эришди.
Мбаппе: «Каталониядаги ғалабада ҳеч нарсани англатмайди»
Фото: Getty Images
25.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 1 : 2 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лига 10-туридан ўрин олган «Барселона»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, франциялик форвард ушбу баҳсда дублни расмийлаштириб, жамоасига ғалаба келтирди.

«Бу ердаги ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Биз «Реал»миз ва ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Кетма-кет бешта ғалаба билан қаноатланмаслигимиз лозим. Ижобий натижага эришдик, аммо мавсум тугашига анча вақт бор. Кейинги ҳафтада «Расинг»га қарши ҳам худди шундай иштиёқ билан майдонга чиқишимиз шарт. Чунки у баҳс ҳам осон кечмаслиги аниқ», - дея Мбаппенинг сўзларидан келтиради Marca нашри.

Маълумот учун, «қироллик» клуби Ла Лига турнир жадвалида 24 очко билан 3-ўринда бормоқда. «Барса» эса 27 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар