Бугун
24
Ўзбек

Моуринио: «Жамоам кучли рақибга қарши жуда уюшқоқлик билан ҳаракат қилди»

Футбол
25 октябр, 23:20
Мадридликлар устози жамоаси ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Моуринио: «Жамоам кучли рақибга қарши жуда уюшқоқлик билан ҳаракат қилди»
Фото: Getty Images
25.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 1 : 2 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Ла Лиганинг 10-турида «Барселона» устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, португалиялик мутахассис учрашувдаги ҳакамлик ва VAR тизими фаолиятига ҳам баҳо берди.

«Бу ажойиб учрашув, юқори савиядаги ўйин бўлди. Шубҳасиз, футболни яхши кўрадиган ҳар бир инсон бу баҳсни томоша қилди. Майдонда ғалаба учун ўйнаган икки жамоа иштирок этди.

Мен, аввало, ўз жамоам ҳақида гапирмоқчиман. Йигитларимиз фавқулодда ўйин намойиш этишди. Улар жуда уюшқоқ ва диққатли ҳаракат қилишди. Рақиб кучли прессинг қўллаганига қарамай, тўпни ўз дарвозамиз олдидан хотиржамлик билан ўйинга киритишга журъат этишди.

Ҳисобни 2:0 кўринишига келтириш учун имкониятларимиз ҳам бўлди. Жуд ва Килиан иштирокида иккига бир вазият юзага келди. Албатта, «Барселона» иккинчи бўлимда жавоб қайтаришга ҳаракат қилди, аммо биз хотиржамлик ва тартибни сақлаб қолдик. Ҳисоб 1:1 бўлганида ҳам ўзимизни йўқотмадик.

Яна бир бор таъкидлайман, биз кучли рақибни мағлуб этдик. Менимча, ҳакам ҳам учрашувни жуда яхши бошқарди. Бироқ VAR тизими, назаримда, 60-дақиқадаги вазиятда эътиборсизлик қилди. Диоманде билан боғлиқ эпизодда Канселуга аниқ қизил карточка кўрсатилиши керак эди.

Шунга қарамай, бу ажойиб учрашув ва ажойиб ғалаба бўлди», — дея Моуринионинг сўзларини келтиради Marca нашри.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар