Live
2
Ўзбек

Невилл Палмер ҳақида: «Аҳмоқона ҳаракат, барчасига ўзи айбдор»

Футбол
25 октябр, 18:23
Англия миллий жамоаси ва «МЮ» собиқ ҳимоячиси «Челси» яримҳимоячисининг қизил карточкаси ҳақида фикрларини билдирди.
Невилл Палмер ҳақида: «Аҳмоқона ҳаракат, барчасига ўзи айбдор»
Фото: Gettyimages

Англия миллий жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ҳимоячиси Гари Невилл «Тоттенҳем»га қарши дербида «Челси» яримҳимоячиси Коул Палмернинг четлатилишига изоҳ берди.

«Коул ўзини йўқотиб қўйди. Биринчи огоҳлантиришдан кейин дарҳол шундай қилиш аҳмоқлик эди. Палмер яккама-якка олишувга киришди. У нимага таваккал қилаётганини тушунарди. Бу хунук иш. Палмер нима учун бундай қилганини тушунмаяпман. Буларнинг барчаси аҳмоқона кўринади. У бу муаммо юзага келишида ўзи айбдор» - дея Гари Невиллнинг сўзларидан иқтибос келтиради Daily Mail.

Маълумот учун, «аристократлар» ўз майдонида ҳамшаҳарларига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Хаби Алонсо жамоаси 13 очко билан АПЛ онлайн жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар