Бугун
24
Ўзбек

Моуринио: «Ҳар икки жамоа ғалабага ўйнади. Ҳисоб тенглашганида ҳам ўзимизни йўқотмадик»

Футбол
25 октябр, 22:25
    56
«Реал» бош мураббийи класикодаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Моуринио: «Ҳар икки жамоа ғалабага ўйнади. Ҳисоб тенглашганида ҳам ўзимизни йўқотмадик»
Foto: Getty Images
25.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 1 : 2 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «Барселона»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аввало, бу ажойиб ўйин бўлди. Шубҳасиз, футболни яхши кўрадиган барча мухлислар юқори савиядаги баҳсни томоша қилди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушди.

Мен эса кўпроқ ўз жамоамга эътибор қаратдим. Йигитлар ажойиб ўйин ўтказишди: жуда тартибли ва диққат билан ҳаракат қилишди, ҳимоядан паслар орқали чиқишда жасорат кўрсатишди. Бу эса фаол прессинг қиладиган рақибга қарши ўйинда жуда муҳим эди.

Ҳисобни 2:0 кўринишига келтириш учун имкониятларимиз бўлди. Жуд ва Килиан иштирокида «иккига бир» вазият ҳам юзага келди...

Албатта, иккинчи бўлимда «Барселона» кучли жавоб қайтарди. Аммо биз хотиржамлик ва ўйиндаги тартибни сақлаб қолдик. Ҳисоб 1:1 бўлганида ҳам ўзимизни йўқотмадик»
, — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

56 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар