Бугун
24
Ўзбек

Эмилиан Карас: «Ютуқ учун майдонга тушамиз»

Футбол
25 октябр, 23:00
«Шерлар» мураббийи Эмилиан Карас ва футболчи Башар Ресан матбуот анжуманида қатнашди.
Эмилиан Карас: «Ютуқ учун майдонга тушамиз»
Фото: Пахтакор ПФК
26.10.2026, 14:15 Осиё Чемпионлар Лигаси Al Quwa Al Jawiya Al Quwa Al Jawiya - : - Пахтакор Пахтакор

Элит Чемпионлар Лигаси 3-туридан аввал «Мадина Халқаро» стадионида матбуот анжуманида «Пахтакор» мураббийи Эмилиан Карас ва футболчи Башар Ресан қатнашди.

Карас: «Эйр Форс» жуда яхши жамоа ва эртанги беллашув жуда қийин кечишини кутяпмиз. Улар жуда тартибли ва уюшқоқ ҳолда ўйнашади. Ҳимояда рақибга бўш ҳудуд қолдирмасликка интилишади. Шу сабабли майдонда жанг бўлади.

Футболда барча жамоа ғалаба қозонишни истайди. Буни хоҳламаган мураббий ёки футболчининг ўзи йўқ. Биз ютуқ учун майдонга тушамиз. Майдонда нималар бўлишини ўйин кўрсатиб беради.

Ресан: «Бу ерда эканимиздан хурсандман. Собиқ жамоамга қарши ўйнайман. «Пахтакор»ни илиқ кутиб олишгани учун раҳмат айтаман. «Эйр Форс» Ироқнинг энг кучли клубларидан бири ва доимо Осиё клублар мусобақаларида иштирок этади. Эртага жуда қизиқарли ўйин бўлади деб ўйлайман. Биз ғалаба учун ҳаракат қиламиз, уч очко билан уйга қайтсак янада хурсанд бўлардик».

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Al Quwa Al Jawiya Al Quwa Al Jawiya
  • Пахтакор Пахтакор
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Бугунги янгиликлар